Жорий йил 28 январда Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегация Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрига ташриф буюрди.
Ташриф давомида делегатсиямиз аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича комиссиянинг тўртинчи йиғилишида иштирок этди.
Тадбирда сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик тамойиллари асосида ривожланиб келаётгани қайд этилди.
Йиғилишда икки томонлама кўп қиррали шерикликка доир, шу жумладан сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги кенг кўламли масалалар кўриб чиқилди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон Сенатлари ўртасидаги парламентлараро комиссия фаолияти самарадорлигини ошириш, хусусан Комиссиянинг 5-йиғилишини ўтказиш ва унинг доирасида икки давлат парламентлари ўртасида янги «йўл харитаси»ни имзолаш таклифи кўриб чиқилди.
Комиссиянинг 5-йиғилишини жорий йилнинг иккинчи ярим йиллигида Ўзбекистонда ўтказишга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.