Қозоғистонда блогерлар энди оладиган даромадидан солиқ тўлайди

    Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев блогосферани тартибга солиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

    2023 йил сентябрь ойидан кучга кирадиган қонунга кўра, оммабоп ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ўз ресурслари, блоглари ва ижтимоий тармоқларидаги рекламадан олган даромадларидан солиқ тўлашлари, шунингдек, бундай рекламани тегишли равишда маркировкалаши шарт. Бундан ташқари, инфлюенсерлар расмий бухгалтерия ҳисобини юритиши керак.

    Қонун шунингдек, қозоқ тилини онлайн платформалар интерфейсларига мажбурий интеграциялаш ва уларнинг модерациясини ҳам назарда тутади, бу эса ижтимоий тармоқ алгоритмларига онлайн платформалардаги ноқонуний контентни кузатиш ва қозоқ тилидаги контентни модерация қилиш имконини беради.

    Қонун ёлғон маълумот тарқатганлик учун жисмоний шахс ҳисобланган қозоғистонлик блогерларни 69 минг тенге (155 доллар) ва инфлюенсер-тадбирколарни 138 минг тенге (311 доллар) миқдорида маъмурий жаримага тортишни назарда тутади. Бунинг учун Қозоғистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига янги 456-2 (“Ёлғон маълумот жойлаштириш, тарқатиш”) моддаси киритилди.

    Мамлакат Бош прокуратурасининг таъкидлашича, “фейк” хабарлар учун маъмурий жарималар қўлланиши янада оғир жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади, деб хабар беради currenttime.tv.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates