Қозоғистонда машина ёниб кетди

    Қозоғистоннинг Атирау вилоятида ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган «Lada Largus» автомобилида ёнғин содир бўлди.

    Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.

    Маълум қилинишича, кеча, 8 июнь куни соат 11:45 да Россия—Ўзбекистон йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Ўзбекистон давлат рақамига эга бўлган «Lada Largus»да ёнғин юз берган. Воқеа Атирау вилояти ҳудудидан ўтувчи Атирау-Ақтўбе республика аҳамиятига эга автомобиль йўлининг 31-километрида содир бўлган.

    Ичида уч нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автомобилда аланга соат 12:50 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида машина ҳайдовчиси жароҳат олмаган, қолган икки нафар йўловчи турли даражадаги куйиш жароҳати билан Атирау вилоят шифохонасига ётқизилган.

    «Ҳайдовчи ва жароҳат олганларнинг шахсларига аниқлик киритилган ва улар билан доимий алоқа ўрнатилган. Ушбу ҳолат Бош консулхона назоратига олинган», дейилади Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги элчихонаси хабарида.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates