Қозоғистонда сув тошқини: Қўстанай вилоятида 150 дан ортиқ одам қутқарилди

    Қозоғистоннинг Қўстанай вилоятида сув босган ҳудудлардан 150 дан ортиқ одам қутқариб олинди, уларнинг деярли ярми болалардир.

    Қутқарув операциясида вертолётлардан фойдаланилди. Баъзи одамларни сув босган уйларнинг томидан қутқаришга тўғри келди. Айримлари ҳали сув остида қолмаган жойлардан эвакуация қилинди. Табиий офатдан жабрланганларнинг барчаси Аркалиқ шаҳридаги вақтинчалик жойлаштириш марказларига етказилди.

    Бир кун аввал вилоятдаги яна икки қишлоқдан юздан ортиқ маҳаллий аҳоли эвакуация қилинган эди. Қутқарувчилар ҳайвонларга ҳам ёрдам беришяпти. Тошқин туфайли 25 туя яйловлардан узилиб қолди. Улар хавфсиз жойга олиб кетилди. Сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш учун Ғарбий Қозоғистон вилоятига қўшни вилоятлардан қўшимча ҳарбий ва қутқарув кучлари юборилди.

    Умуман олганда, сув тошқини мамлакатнинг беш вилоятидаги 145 та уй ва элликка яқин ҳовлига зарар етказди. Ҳозирда у ерда сувни тортиб олиш ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates