Қозоғистонда Тошкент ирригация ва сув хўжалиги муҳандислари институти филиали очилади

    Таълим 14 феврал 2024 1017

    Қозоғистонда Тошкент ирригация ва сув хўжалиги муҳандислари институти филиали очилади. Бу ҳақда ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек маълум қилди.

    – Қозоғистонда кучли хорижий университетларнинг 12 та филиали очилган. Бу йил яна 4 таси очилади. Булардан бири жаҳон рейтингида 82-ўринни эгаллаган Гонконг шаҳрининг City university of Hong Kong университети», – деди Саясат Нурбек. — Шунингдек, Алматида Пенсильвания университетининг филиали очилади.

    – Миллий аграр университети негизида машҳур Тошкент ирригация ва сув хўжалиги муҳандислари институтининг филиали очилади. Ҳамда Ленин номидаги Россия кимё-технология университети», — дея қўшимча қилди Саясат Нурбек.

    Вазир, шунингдек, Россияда Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университетининг филиали очилаётганини ҳам қайд этди, деб хабар беради Kazinform.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates