Қозоғистонлик фермер ноёб альтернатив ўғит кашф этди

    Биласизми? 9 октябр 2023 3246

    Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида фермер картошкани ноодатий усулда етиштирди.

    Қармакшин тумани, Ақжар қишлоғида яшовчи фуқаро ўғит сифатида оддий қўй жунидан фойдаланган, деб хабар беради Kazinform 24.kzга таяниб.

    Усул, инноваторнинг таъкидлашича, нафақат самарали, балки сувни тежашга ҳам ёрдам беради. Фосфор, азот, олтингугурт, мис ва рух парчаланиш жараёнида қўй жунидан ажралиб чиқадиган моддалардир. Тупроқ ва ўсимликлар учун бу озуқа моддаларининг энг қимматли манбаи, дейди Талғат Лекеров.

    Янги органик ўғит унга эрта картошка ҳосилини йиғиш иқозоғистонмконини берди. Кичик майдондан — деярли 300 килограмм. Энди сабзи вақти келди.

    - Август ойи бошида томорқага картошка йиғиб, сабзи экдик. Биз кеч кузда ҳосил йиғамиз. Қўй жуни яхши ўғит ҳисобланади. Тупроқдаги иссиқлик ва намликни сақлайди. Ёзда икки марта ҳосил олиш имконини беради. Сув танқислиги бўлган вилоятимиз учун бу ҳақиқий топилма, – дейди фермер.

    На ариқлар, на каналлар. Ўсимликларни суғориш учун боғбон томчилатиб суғориш технологиясидан фойдаланади. У ўз тажрибасини қишлоқдошлари билан бажонидил баҳам кўради.

    - Қайта ишлашга яроқсиз қўй жунлари илгари оддийгина утилизация қилинган. Энди уни ўғит сифатида ишлатиш имконияти мавжуд. Талғат Лекеровнинг ғоясини қишлоғимизнинг бошқа аҳолиси ҳам фаол ўзлаштирмоқда, – деди қишлоқ ҳокими Нуржамал Турсинбаева.

    Қўй жунли ўғит, дейди фермер, минерал ўғит билан рақобатлаша олади. Келгуси йилда у бу усулдан экзотик ўсимликлар етиштириш ниятида.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates