Қозоғистонлик фуқаро 30 йилдан кейин отасини топди

    Қозоғистонлик фуқаро 30 йил ўтиб отасини топди ва у билан учрашди.

    32 ёшли Асқар узоқ йиллар отасини топмоқчи бўлган. Асқарнинг сўзларига кўра, унинг ота-онаси талабалик пайтида Семипалатинскда танишишган, турмуш қуришган, у туғилганидан кейин улар Павлодар вилоятига кўчиб кетишган. Онаси ва отаси бизнес билан шуғулланишган. Асқар икки ёшга тўлганида, ота-онаси ажрашган, отаси Семипалатинскка қайтиб келган, баъзида ўғлини кўргани келган, кейин эса улар орасидаги алоқа узилиб кетган.

    Асқарнинг онаси турмушга чиқади, унинг укаси ва синглиси дунёга келади. Асқар ўрта мактабни тамомлаб, ҳарбий хизматни ўтайди. Ва бу йиллар давомида у қариндошларидан унинг ташқи кўриниши ва феъли отасига жуда ўхшашлигини эшитади. У кўп бор Семейга бориш ва отасини топиш, қариндошлари билан танишиш ҳақида ўйларди.

    “Мен уни интернетда турли маълумотлар базаларидан топишга ҳаракат қилдим, волонтёрларга мурожаат қилдим, улар менга келажакда маълумот жойлаштириш учун полицияга ариза ёзишимни маслаҳат беришди. Кўп йиллар олдин, мен ҳали ўқиб юрган пайтларимда, холам отамнинг қариндошларининг телефон рақамини топди, отам ҳақида билиш учун телефон қилдик, бизга у хизмат сафарида эканлигини ва ўзи алоқага чиқишини айтишди, кейинроқ қўнғироқ қилишга келишиб олдик, кейин бу рақам йўқолиб қолди.

    “Мен уйландим, Павлодарга кўчиб ўтдим, икки фарзандим бор. Кўп бор отамни топмоқчи, болаларимни бобоси билан таништирмоқчи бўлдим. Тўйдан олдин уни қидириб кўрдик, лекин бу урунишимиз ҳам зое кетди”, дейди Асқар.

    Отасини топиш иштиёқи Асқарни кўп йиллар давомида тинч қўймади. Натижада у отаси рўйхатдан ўтган манзилни топиб, укаси билан Семейга боради. Бироқ у кўрсатилган манзилда отасини топа олмайди ва маҳаллий полицияга мурожаат қилади.

    Ауэзов ИИБ участка инспектори Одил Баймурзин қидирув уюштирди ва Асқарнинг отасининг турган жойини аниқлади. Маълум бўлишича, у Семейдан 20 километр узоқликдаги фермада ишлар экан.

    Асқар укаси билан дарҳол у ерга борди, отасини топди, суҳбатлашди, фарзанларининг суратларини кўрсатди, отаси билан алоқани тиклади.

    Асқар 30 йиллик айрилиқдан сўнг отасини топишда ва яна учрашишда ёрдам берган участка инспекторига ва барчага ўз миннатдорчилигини билдирди, деб хабар беради tengrinews.tv.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates