Қозоғистонлик меҳмонларга IT Park фаолияти, Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар ва ахборот технологиялари соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берилди. Қолаверса, меҳмонларга IT Park офиси бўйлаб экскурсия уюштирилиб, қурилаётган IT-мажмуаси ҳақида айтиб ўтилди.
Бундан ташқари, меҳмонлар Қозоғистоннинг Агромаркет стартапи, Ўзбекистон бозорига кирмоқчи эканлиги ҳақида сўзлаб бердилар.
Агромаркет – бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бағишланган платформа бўлиб, фермерларга ўз маҳсулотларини охирги харидорларга воситачиларсиз сотиш имконини беради.
Меҳмонлар IT-мутахассисларини тайёрлаш йўналишида амалга оширилаётган лойиҳалар ва ривожланиш кўламини таъкидладилар. Қолаверса, улар Ўзбекистон бозорининг улкан салоҳиятини таъкидлаб, ҳамкорлик ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди, деб хабар беради it-park.uz