Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида содир бўлган тупроқ кўчкиси бир неча уйга зарар етказди

    Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида тупроқ кўчкиси юз берди. Бесагаш қишлоғида иккита уй вайрон бўлган.

    Нишабдан тупроқ шу қадар куч билан ўпирилиб тушдики, бетон таянч девори уни тўхтата олмади.

    Лой оқими хусусий иншоотлар томон ҳаракатланди. Уйлардан бирида у деразага шикаст етказган ва натижада тупроқ бино ичига кириб қолган.

    Кўчки оқибатида бошқа уйнинг деворларида ёриқлар пайдо бўла бошлади. Аҳоли жабрланмаган, улар ҳозирда қўшнилари ва қариндошлари уйларида қўним топишган.

    Мутахассисларнинг фикрича, тушган тупроқ ҳажми 360 куб метрни ташкил этган. Кучли ёғингарчилик туфайли тупроқнинг намланиши фавқулодда вазиятнинг дастлабки сабаби сифатида айтилди, дейилади mir24.tv сайтида.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates