Қувада хорижий корхоналар сони яна биттага ошди

    Бизнес 11 май 2022 2462

    Фарғона вилоятининг Қува тумани ҳар йили 30 дан ортиқ мева-сабзавотлари етиштирилади. Айниқса, Қува анорларининг довруғи ўзга юртларга ҳам тарқаган.

    Ёз ва куз палласида Қува–Фарғона–Марғилон йўллари, Қува–Шаҳрихон–Марҳамат йўлларида қуваликларнинг яратувчанлик мўъжизаларига гувоҳ бўласиз. Эътиборлиси, етиштирилган ҳосилнинг ички эҳтиёждан ортган қисми кўп мамлакатларга экспорт қилинади.

    Бу каби имкониятлар хорижлик тадбиркорларнинг эътиборидан четда қолгани йўқ, албатта. Масалан, куни кеча Қува туман Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази томонидан «AXB-FRUITS» Озарбайжон хорижий корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди. Корхонанинг асосий фаолият тури етиштирилган мева сабзавотлар ва турли маҳсулотларни экспорт қилиш хизматларини амалга оширишдан иборат. Устав фонди 600 миллион сўм бўлган ушбу хориж корхонаси тўлиқ равишда фаолият бошлагач, 20 дан ортиқ маҳаллий ёшлар иш билан таъминланади.

    Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, айни кунларда Фарғона вилоятида 300 га яқин хорижий корхоналар ишлаб турибди. Уларнинг 16 таси Қува туманида фаолият олиб боради. Жорий йил январь-апрель ойлари давомида Қува туман адлия бўлими давлат хизматлари маркази томонидан 148 та янги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган, деб хабар беради Фарғона вилояти Адлия бошқармаси матбуот хизмати.

    Элёржон Эксанов,

    Фарғона вилоят Адлия бошқармаси

    Жамоатчилик билан алоқалар

    бўйича етакчи мутахассис.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates