Қуёш энергияси ёрдамида денгиз сувидан чучук сув олиш усули ишлаб чиқилди

    Халқаро олимлар гуруҳи қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда денгиз сувидан чучук сув олиш усулини кашф этишди.

    Тадқиқотда Массачусетс технология институти (MIT) мутахассислари ва хитойлик олимлар иштирок этишди. Олимлар чучук сув танқислиги муаммосини долзарб деб аташди ва уни денгиз сувидан олишнинг арзон ва экологик тоза усулини таклиф қилишди.

    Олимлар қуёш энергиясида ишлайдиган махсус қурилма ёрдамида денгиз сувини чучуклаштиришни ўрганишди. Денгиз суви резервуарга қуйилади ва кейин барабан ва қуёш нури таъсирида буғланади. Машина ҳосил бўлган тузни чиқаради ва сув буғини тоза ичимлик суви шаклида тўплайди.

    Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бир соат ичида машина 4-6 литр ичимлик суви ишлаб чиқариши мумкин, деб хабар беради lenta.ru.

    “Биринчи марта қуёш нури таъсирида ишлаб чиқарилган сув водопровод сувидан ҳам арзонроқ бўлиши мумкин”, деди MIT тадқиқотчиси Ленан Чжан.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates