Президентнинг тегишли қарорлари (ПҚ–189-сон, ПҚ–190-сон, ПҚ–191-сон, 14.06.2023 й.) билан қуйидаги ҳудудларда қуёш фотоэлектр станцияларини барпо этиш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилади:
Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида қуввати 400 МВт бўлган;
Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида қуввати 500 МВт бўлган;
Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида қуввати 500 МВт бўлган.
Шунингдек, Юқоричирчиқ туманида қуввати 334 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизими қурилади.
Мазкур инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида:
- Инвестиция битимлари тасдиқланади;
- Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлар маъқулланади.
Тегишли Лойиҳа компаниялари томонидан ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилади.