Қуёшда беш марта кучли чақнаш юз берди

    Олимлар 14 июль куни Қуёшда беш бор кучли чақнашларни қайд этишди, деб хабар берди Амалий геофизика институти.

    Бундан ташқари, якшанбага ўтар кечаси М5.0, М2.7, М1.7, эрталаб эса М3.0 чақнаш содир бўлди.

    Чақнашлардан сўнг, қуёш рентген нурларининг Ер ионосферасига таъсир қилиш даражаси, коинот об-ҳаво маълумотларига кўра, беш кўрсаткичли шкала бўйича R3 (кучли) даражасида бўлди. Ерда энг юқори даража эса R5 (екстремал) ҳисобланади.

    Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг кучига қараб бешта синфга бўлинади: А, Б, C, М ва Х. Минимал А0.0 даражаси Ер орбитасидаги 1 квадрат метр учун 10 нВт радиация қувватига тўғри келади. Кейинги ҳарфга ўтишда қувват 10 баробар ортади. Чақнашлар одатда қуёш плазмасининг эмиссияси билан бирга содир бўлади, булутлари Ерга етиб келиб, магнит бўронларини қўзғатиши мумкин, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates