Қуёшда бир вақтнинг ўзида иккита чақнаш юз берди

    Олимлар Қуёшда кам учрайдиган ҳодисани пайқашди. Юлдуз юзасида бир вақтнинг ўзида иккита кучли чақнаш юз берди. Ҳодиса бир-биридан 500 минг километр узоқликда содир бўлди.

    Иккита қуёш чақнаши AR3559 ва AR3561 деб номланди. Уларнинг умумий қуввати М5.1 (М – чақнашларнинг иккинчи энг юқори синфи) деб баҳоланди.

    “Дует чақнашлар камдан-кам учрайдиган ҳодиса ва давом этаётган қуёш фаоллиги белгисидир”, деб таъкидлади тадқиқотчилар.

    Бундай чақнашлар Қуёш тожидаги магнит ҳалқалар билан боғлиқ. Улар симпатик қуёш чақнашлари сифатида ҳам маълум. Олимлар уларнинг мавжудлиги ҳақида узоқ вақтдан бери билишади, аммо эндигина уларни биринчи марта реал вақт режимида кузатишга муваффақ бўлишди, деб хабар беради mir24.tv.