Қуёшда икки бор кучли чақнаш юз берди

    12 февраль оқшомида Қуёшда иккита юқори тоифали М чақнаш содир бўлди, деб хабар бермоқда Амалий геофизика институтининг гелиогеофизика хизмати.

    Ҳозирда Ерда магнит бўрони кузатилмаяпти, бироқ протон оқимининг Ерга яқин фазога кириб бориши давом этмоқда.

    Коинот об-ҳаво маркази маълумотларига кўра, сайёрамиздаги қуёш чақнашларидан келиб чиқадиган энергетик протон оқимлари хавфи ҳозирда S1 (заиф) даражада, энг юқори даража эса S5 ҳисобланади. Қуёш рентген нурлари чақнашларининг Ер ионосферасига таъсири ҳам энг заиф даражада бўлгани қайд этилди, деб хабар беради tass.ru.