Қуёшда кучли чақнаш юз берди

    Ҳозирги қуёш циклининг энг кучли чақнаши содир бўлди.

    “Бу жорий қуёш циклининг биринчи чинакам кучли чақнаши бўлиб, уни муболағасиз, фавқулодда кучга эга ҳодиса сифатида тавсифлаш мумкин. Чақнаш ушбу циклнинг олдинги рекорд ҳодисаларидан тахминан 2 баробар кучлироқдир. Дастлабки маълумотларга кўра таснифлаш бўйича чақнашга Х5,0 балл берилган, аввалги энг кучли чақнаш X2.8 баллга эга бўлган”, дейилади хабарда.

    Олимлар чақнаш сабабини қуёш доғларининг ҳаракати натижасида қуёш тожида магнит ва электр энергиясининг тўпланиши билан изоҳлашди. Қуёш чақнашининг сайёрамизга таъсири бутунлай истисно қилинган.

    Сўнгги маротаба ана шундай ҳодиса 2023 йилнинг 14 декабрида содир бўлганди, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates