Қуёшда улкан туйнук пайдо бўлди

    Астрономлар Қуёш юзасида улкан қора нуқта пайдо бўлганини қайд этишди. У Қуёш экватори яқинида ҳосил бўлган ва ҳозир Ерга жуда тез ва кучли нур тарқатмоқда.

    Маълумотларга кўра, улкан туйнук визуал равишда қоронғу нуқтага ўхшайди. Плазмада ҳосил бўлган ёриқ ғайриоддий нурланишнинг кучли оқимларини чиқаради ва бу қуёш шамоли тўғридан-тўғри Ерга йўналади. Янги пайдо бўлган туйнук биринчи марта 2 декабрда сезилган. У ўзининг максимал кенглигига, яъни тахминан 800 минг километрга атиги 24 соат ичида эришди.

    Унинг улкан ҳажмини ҳисобга олган ҳолда, мутахассислар дастлаб у кучли геомагнит бўронни қўзғатиши мумкинлигини тахмин қилишди. Бир неча кун давомида Ерда радиоалоқада узилишлар ва унинг ишдан чиқиши, кучли қутб ёғдуси юз бериши башорат қилинди. Бироқ, кейинги кузатувлар қуёш шамоли жуда тез бўлса-да, кутилганидан камроқ кучга эканини кўрсатди. Шундай бўлса-да қутб ёғдуси юз бериши инкор қилинмаяпти.

    Мутахассислар улкан туйнук Қуёш юзасида қанча вақт сақланиб қолишини ҳозирча аниқ айта олмаяпти.

    Миллий океан ва атмосфера бошқармаси маълумотларига кўра, бундай туйнуклар Қуёшнинг магнит майдонлари тўсатдан “очилганда” пайдо бўлади. Юқори қатламдаги материалларнинг бир қисми сиртдан ажралиб чиқади ва қуёш шамоли шаклида коинотга чиқиб кетади. Бундай тешиклар қора доғлар сифатида пайдо бўлади, чунки улар атрофидаги плазмадан совуқроқ ва камроқ зичликка эга. Ердаги геомагнит бўронлар туйнукдан радиация оқими одатдаги қуёш шамолидан анча тезроқ бўлганлиги сабабли юзага келади, деб хабар беради rg.ru.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates