Жорий йилнинг 23 декабрь куни ”Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан режиссёр Аюб Шаҳобиддинов томонидан суратга олинган "Рангсиз тушлар" бадиий фильмининг катта премьераси бўлиб ўтади.
Фильмда 17 йиллик маҳкумликдан кейин озодликка чиққан аёл – Кашмиранинг қийинчилик ва синовларга тўла ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. Фильмда ролларни Феруза Саидова, Карим Мирҳодиев, Шоҳида Исмоилова, Бекзод Абдумуҳитов ва Асал Абдуллаевалар ижро этишган.
Фильм сценарий муаллифи Умид Ҳамдамов, постановкачи оператор Азизбек Арзиқулов, рассом Шамшод Иброҳимов, композитор Убайдулло Каримов.
Маълумот учун, “Рангсиз тушлар” фильми Италия Республикасининг Рим шаҳрида ўтказиладиган XXI "Asiatica film festival" ҳамда Бангладеш пойтахти Дакка шахрида бўлиб ўтадиган "Cinemaking film festival" каби халқаро кинофестиваллар дастуридан ўрин олган.
Ўзбеккино Миллий агентлиги Ахборот хизмати









