Республика бўйича ичимлик сувдан қарздорлик 954 млрд сўмни ташкил этади

    Республика бўйича судларга энг кўп даъво аризалари Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти сув таъминоти корхоналари томонидан берилган.

    Бугунги кунда республикада истеъмолчиларнинг дебитор қарздорлиги 954 млрд сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди. Жисмоний истеъмолчиларнинг қарздорлиги 767 млрд. сўмни ташкил этса, 186 млрд. сўмлик қарздорлик юридик истеъмолчиларнинг ҳиссасига тўғри келяпти.

    Қайд этиш муҳимки, республика бўйича ичимлик суви ва оқова сув хизматларидан қарздорликни ундириш юзасидан тегишли ҳуқуқий чоралар кўриш бошланган ва мунтазам давом этяпти. Жумладан, жорий йил январь ойи ҳолатида дебитор қарздорликни қисқартириш бўйича судларга жами 13,6 млрд сўмлик даъво аризалар киритилди.

    Республика бўйича судларга энг кўп даъво аризалари Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти сув таъминоти корхоналари томонидан чиқарилган.

    Фурсатдан фойдаланиб, истеъмолчилар ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари лозимлигини эслатиб ўтамиз.

    Шунингдек, ташкилотнинг иқтисодий-ижтимоий салоҳиятига салбий таъсир кўрсатувчи яна бир ҳолат хусусида айтиб ўтиш жоиз. Бу ичимлик ва оқова сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ва улардан белгиланган қонун-қоидаларга риоя қилмаган ҳолда фойдаланиш ҳолатлари ҳисобланади.

    “Ўзсувтаъминот” АЖ ва ҳудудий сув таъминоти корхоналари томонидан жорий йил бошидан буён ўтказилаётган махсус тадбирлар давомида 696 та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланиб, жами етказилган зарар 5,5 млрд сўмни ташкил этади.

    Шунингдек, 450 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан сув ўлчагичдан фойдаланиш қоидаларига амал қилинмагани натижасида 2,3 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates