Республика бўйича самарасиз ҳисобланган 18,4 минг гектар боғ бузилади

    Агросектор 24 сентябр 2020 3127

    2020 йилда республика бўйича иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган, яроқсиз жами 18,4 минг гектар боғзорлар аниқланди.

    Шундан, 12,9 минг гектари жорий йилнинг қиш-баҳор ойларида ва 5,9 минг гектари куз ойларида бузилиши режалаштирилган. Бугунги кунда куз ойларида бузилиши режалаштирилган яроқсиз боғзорларнинг 4,6 минг гектари бузилган ҳолатда турганлиги аниқланди.

    Шунингдек, ушбу майдонларда янги интенсив боғ ташкил этиш учун сарфланадиган кўчатлар сонини аниқлаш мақсадида академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институтининг марказий ва ҳудудий филиалларида мавжуд мевали дарахтлар кўчатлари тўғрисидаги маълумотлар олиниб таҳлил қилинди.

    Унга кўра академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институтининг марказий ва ҳудудий филиалларида куз ойларида экиш учун тайёр мевали кўчатлар сони жами 1 млн 647 минг донани ташкил этмоқда. Шундан, 923 минг уруғлилар, 712 минг данаклилар ва 11 минг дона ёнғоқ мевали дарахт кўчатларини ташкил этади.

    Бугунги кунда, Республиканинг барча ҳудудларида куз ойларида иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни бузиш ишлари давом эттирилмоқда ҳамда унинг ижроси бўлим томонидан доимий назорат қилиб борилади.

    З.Исматов,

    "Ўзагроинспекция",

    Кўчатлар, мева-сабзавот ва полиз қишлоқ хўжалиги

    экинлари уруғлари етиштиришни назорат қилиш

    бўлими катта инспектори

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates