Республикада 2021 йил ҳосили учун 23 минг тоннадан зиёд полиз экинлари уруғлари етишмаслиги аниқланди

    Таҳлил натижаларига кўра, республиканинг барча ҳудудларида 2021 йилда асосий майдонларга 130 минг гектар сабзавот экинлари экилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу майдонларга экиш учун 9 минг 573 тонна уруғлик талаб этилади. Бугунги кунда ушбу уруғликларнинг 9 минг 487 тоннаси мавжуд бўлиб, 86 тонна уруғликлар етишмаслиги маълум бўлди.

    Шунингдек, 65,2 минг гектар майдонга полиз экинлари экилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу майдонларга экиш учун талаб этиладиган 303 тонна уруғликларнинг 48 тоннаси ҳамда 47,8 минг гектар картошка экиладиган майдонларга талаб этиладиган 144,7 минг тонна уруғликларнинг 23,4 минг тоннаси етишмаслиги аниқланди.

    Бундан ташқари, жорий йилда боғ-ток қатор ораларига 54,1 минг гектар сабзавот экинлари экилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу майдонларга экиш учун 5 минг 22 тонна уруғлик талаб этилади. Бугунги кунда ушбу уруғликларнинг 5 минг 10 тоннаси мавжуд бўлиб, қолган 12 тонна уруғликлар етишмаслиги маълум бўлди.

    Шунингдек, 6 минг гектар майдонга полиз экинлари экилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу майдонларга экиш учун талаб этиладиган 31,1 тонна уруғликларнинг 22,4 тоннаси ҳамда 3,3 минг гектар картошка экиладиган майдонларга талаб этиладиган 9,6 минг тонна уруғликларнинг 1,6 минг тоннаси етишмаслиги аниқланди.

    Ўзагроинспекция томонидан ушбу етишмайдиган уруғликларни, экиш мавсуми бошлангунга қадар фермер хўжаликларига етказиб бериш чораларини кўриш юзасидан маҳаллий хокимликларга тегишли тартибда огоҳлантиришлар берилди.

    "Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates