Республикамизда жорий йилда 7 та электр станцияси ишга туширилади

    Жорий йил якунига қадар юртимизда умумий қуввати 2910,6 МВт бўлган 7 та электр станция (1 та ИЭС, 1 та шамол, 3 та қуёш ва 2 та ГЭС) ишга туширилиб, улар ягона электр тармоғига уланиши режалаштирилган.

    Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Хусусан: Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида қуввати 1500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станцияси;

    - Навоий вилоятининг Томди туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр стансияси;

    - Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида қуввати 457 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси;

    - Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси;

    - Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилиши (ягона электр тармоғига уланиши) режалаштирилган.

    Аҳамиятлиси, ушбу электр станциялар хорижий компаниялар томонидан 100 фоиз тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилмоқда.

    - Самарқанд вилоятида умумий қуввати 13,6 МВт бўлган 2 та гидроелектр станция ишга туширилади. Шунингдек, Тўпаланг ГЭС модернизация қилинади ва унинг қуввати амалдаги 30 МВтдан 175 МВтга (+145) оширилади.

    Маълумот учун: 2022 йилда умумий қуввати 1474 МВт бўлган 7 та янги электр станция ишга туширилган эди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates