“Метаннинг тўпланиб қолиши одамларнинг ўлимига олиб келди”, дея Балужистон вилояти ҳукумати конлар бўйича бош инспектори Абдул Ғани Какар сўзларидан иқтибос келтиради агентлик. Кончилар тахминан 450 метр чуқурликда ишлаган ва қутқарув гуруҳлари бир неча соатлик урунишдан сўнг уларнинг жасадларини топиб олган, деди у.
Конлар бўйича Бош инспектор ҳодиса сабаблари ва эҳтиётсизликка йўл қўйилгани ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида суриштирув ўтказиш буюрилганини қўшимча қилди, деб хабар беради tass.ru.