Бу ҳақда CВC телеканали шаҳар фавқулодда хизматларига таяниб хабар берди.
Унга кўра, ўт ўчирувчилар саноат иншоотида ёнғин содир бўлгани ҳақидаги қўнғироққа жавобан 20 июнь куни соат 21:00 атрофида ҳодиса жойига етиб боришди. Ёнғин ўчирилди, бироқ ёнғин бинонинг шимолида жойлашган кўприкгача тарқалди.
Ҳозирда ёнаётган кўприкдан катта миқдорда тутун кўтарилмоқда ва аҳоли шаҳар ҳудудида ҳаво сифати ёмонлашишидан огоҳлантирди. Ўт ўчириш ва қутқарув хизмати ходимларининг фикрича, иншоот креозот билан қопланган, бу эса кучли тутунга сабаб бўлди.
Ҳодиса пайтида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ, деб хабар беради tass.ru.