Рим империясининг энг катта интерактив харитаси тузилди

    Стэнфорд университети (АҚШ) тарихчилари Рим империясининг энг катта интерактив харитасини тузишди. Ўзининг гуллаган даврида мазкур давлат 2 750 000 квадрат километр майдонни эгаллаган.

    Харита шаҳар аҳоли пунктлари ва тоғ довонларидан иборат 632 та объектни ўз ичига олади. Лойиҳа эрамизнинг 200 йилларида бир шаҳардан иккинчи шаҳарга саёҳат қилиш учун қанча вақт ва маблағ кераклигини ҳисоблаш имконини беради.

    Харитада йилнинг вақти ва транспорт тури ҳисобга олинади. Шундай қилиб, Лондиниумдан Римга (2643 километр) саёҳат 21 кун давом этади. Нархи замонавий валютада киши бошига 1031,23 долларни ташкил қилади.

    Олимларнинг тушунтиришича, уларнинг харитаси Рим империясида мавжуд бўлган шаҳарлар, йўллар, дарёлар ва денгиз йўллари тармоғининг соддалаштирилган версиясига асосланган. Шунингдек, у қадимги даврда қурилган жойлар ва йўлларни ҳам қамраб олади.

    Харитада мавжуд бўлган йўлларнинг умумий узунлиги 192 810 километрни ташкил қилади, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates