Бу шаҳарда метеорологик кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир. Аввалги рекорд 58 даража бўлиб, 2023 йилнинг февралида қайд этилган эди.
Бразилиянинг жануби-шарқий, шимолий ва марказий қисмидаги 15 та штат ўта иссиқ ҳаво туфайли хавфнинг максимал даражасини эълон қилган. Мамлакат пойтахти Бразилия шаҳри ҳам ушбу тоифага киради.
Дам олиш кунлари Бразилиянинг кўплаб ҳудудларида жазирама кузатилди. Мамлакатда, хусусан, кондиционерлардан фойдаланиш ҳисобига рекорд даражада электр энергияси истеъмоли қайд этилмоқда, деб хабар беради korrespondent.net.