Россия мигрантлар масаласидаги рақобат ҳақида огоҳлантирилди

    Долзарб 12 феврал 2024 1323

    РФА демография инститиути раҳбари: МДҲ мамлакатларидан келган мигрантлар Хитой ва Бирлашган Араб Амирлигига жўнаб кетди.

    Сўнги йилларда Россия, Хитой, ЕИ, БАА ва Қатар ўртасида мигрантлар учун рақобат авж олди, деб эълон қилди РБКга РФА демография институти директори. Бугун Россия меҳнат кучи учун курашиши лозим, деб ҳисоблайди эксперт.

    Сўнги йилларда анъанага кўра Россияда ишлаб келаётган МДҲ давлатларидан келган меҳнат мигрантлари учун кўчиб ўтишга янги жозибадор йўналишлар пайдо бўла бошлади. Бу ҳақда РБКга интервью беришда РФА федерал илмий-тадқиқот маркази демография институти директори Марина Храмова фикр билдирди.

    «Масалан, бугун Хитой жуда меҳнат мигрантлари учун яхши шароитлар таклиф қиляпти, ва биз Тожикистондан Хитойга меҳнат мигрантлари оқимининг ошишининг дастлабки белгиларини кўряпмиз. Ундан ташқари МДҲ мамлакатлари мигрантларт ишга жойлашиш мақсадида кўпроқ Европа мамлакатлари билан қизиқяпти. Ва ўзбеклар бу жараёнга фаол жалб этилган. Араб мамлакатлари, хусусан, БАА, Қатар ҳам Марказий Осиё мамлакатларидан кўплаб мигрантларни жалб эта бошлади», — деб таъкидлади институт директори.

    Бу борада рақобатнинг бу даражада авж олаётган пайтида Россия мамлакат меҳнат бозорининг жозибадорлигини ошириши лозим, деб ҳисоблайди М. Храмова.

    «Россия мигрантлар учун курашиши керак. Айниқса биз учун зарур бўлган малакали ишчилар учун. Демак улар учун қониқарли меҳнат шароити, иш ҳақи, иш берувчи томонидан муайян имтиёзлар, масалан тиббий суғурта ва ҳоказолар таклиф қилиниши зарур. Ишчи кучи учун рақобат, хоҳ улар ҳорижлик бўлсин, хоҳ ўзимизники, кескин ошиб боряпти», — деди эксперт.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates