Россияда метастазлар сонини 10 баравар камайтирадиган дори ишлаб чиқилди

    Буюк Пётр номидаги Санкт-Петербург политехника университети олимлари меланома метастазлари сонини 10 баробарга камайтирувчи дори ишлаб чиқди.

    Бу ҳақда Санкт-Петербург политехника университетининг биологик фаол моддаларнинг нано- ва микрокапсуляцияси лабораторияси раҳбари Александр Тимин “gazeta.ru”га берган интервьюсида айтиб ўтди.

    Мутахассиснинг сўзларига кўра, олимлар тиенопиримидинлар асосида ўсмага қарши янги бирикмалар яратишга муваффақ бўлган. Унинг тушунтиришича, илгари паклитаксел билан бирикмалар онкологияга қарши препаратлар яратиш учун ишлатилган, аммо янги ишланма касалликни даволашда самарадорликни ошириши мумкин.

    Айни дамда дори воситаси ҳайвонлар аъзоларида синовдан ўтказилди. Санкт-Петербург политехника университетида хабар қилинганидек, янги ишланма ўпкада меланома метастазлари сонини 10 баравар камайтирди, паклитакселга асосланган дори воситалари эса уларнинг сонини атиги тўрт баравар камайтирди. Бундан ташқари, гистологик таҳлил дори воситасини қўллашдан кейин органларда патологик ўзгаришларни аниқламади, деб хабар беради aif.ru.

    Олимнинг қайд этишича, айни дамда меланома бошқа органларга тарқалиш қобилияти туфайли тери саратонининг энг хавфли шакли ҳисобланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates