Россияда президентлик сайлови ўтказиладиган сана белгиланди

    Федерация Кенгаши Россияда президентлик сайловини 2024 йил 17 март кунига белгилади. Тегишли қарор парламент юқори палатаси томонидан 7 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишда қабул қилинди.

    Қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

    Россия Федерацияси Конституциясининг 102-моддасига биноан, давлат раҳбари сайловини тайинлаш Федерация Кенгашининг мутлақ ваколатидир. Қарор кучга кирган пайтдан бошлаб амалда “сайлов ташвиқоти бошланиши” кўрсатилган, яъни партиядан номзодлар ва ўзини ўзи кўрсатган номзодларни кўрсатиш муддати бошланади.

    22 ноябрь куни Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси Россия президентлигига номзодлар МСКга тақдим этиши керак бўлган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқловчи қарорларни қабул қилди.

    Россия Федерациясининг амалдаги Президенти Владимир Путин бўлажак президентлик сайловида номзодини илгари суриш-сурмаслигини ҳозирча маълум қилмади, деб хабар беради gazeta.ru.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates