Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Россия бўйлаб хавфсизлик чораларининг кучайтирилгани муносабати билан, ушбу давлатга бораётган, мамлакат ҳудудида бўлиб турган ёки мамлакатдан чиқиб кетаётган юртдошларимиздан хавфсизлик чоралари талабларини инобатга олган ҳолда ҳаракатланиши сўралади.
Шунингдек, Россия Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали мамлакат ҳудудига кириш учун тақиқ бор ёки йўқлигини текшириб, шундан сўнг Россияга бориш тавсия этилади.