Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон туризм салоҳияти намойиш этилди

    Туризм 22 сентябр 2024 604

    “Ўзбекистон туризм йили” доирасида Россия Федерациясида турли шаҳарларида бўлиб ўтаётган “road show” тадбирларининг навбатдаги дастури Санкт-Петербург шаҳрида давом эттирилди.

    Ушбу тадбирда Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаламов бошчилигидаги делегация, Ўзбекистон ва Россия туризм соҳаси вакиллари, жумладан, 70 дан ортиқ турфирмалар қатнашди.

    Тадбирда мамлакатимиз туризм салоҳиятини ёритиб берувчи тақдимот ҳамда Ўзбекистон туроператор, меҳмонхона ва соҳанинг бошқа тур вакиллари томонидан ўзларининг туристик маҳсулоти, йўналиши ҳамда Россия ва Ўзбекистон шаҳарлари орасида жорий этилган авиарейслар ҳақида тадбир иштирокчиларига маълумот берилди.

    Шунингдек, юқоридаги тадбирлар якунида иштирокчиларга Ўзбекистоннинг бой маданияти ва миллий таомларини таништириш мақсадида миллий куй, қўшиқ ва рақслари намойиш этилиб, ўзбек миллий таомлари тарқатилди.

    “Road show” доирасида Россия расмийлари билан ўтказилган музокараларда икки давлат ўртасида маданий ва тарихий туризмни ривожлантириш, ҳамкорликда маданий тадбирлар ва тур маршрутлар ишлаб чиқиш, реклама ва PR-кампанияларини ташкил этиш ҳамда меҳмонхона бизнесини ва транспорт хизматларини ривожлантириш соҳасида икки томонлама ўрганиш ўтказиш таклиф этилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    Тадбирда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консули Абдураҳмон Маҳмудов ҳамда Санкт-Петербург туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Евгений Панкевичлар иштирок этди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates