баннер
21 апр 2025
06:59

    Рус тили имтиҳонини Ўзбекистоннинг ўзида топшириш мумкин бўлади

    Ўзбекистонликларга яшаш ва ишлаш учун рухсатнома (патент) расмийлаштириш жараёнларини енгиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Москва шаҳар мэрияси раҳбариятининг ўринбосари Мария Багреева ҳамда Москва вилояти Люберцы шаҳридаги "Сахарова" кўп тармоқли миграция маркази масъуллари билан учрашув ўтказди.

    Унда ушбу мамлакатда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бормоқчи бўлган ўзбекистонликларга яшаш ва ишлаш учун рухсатнома (патент) расмийлаштириш жараёнларини енгиллаштириш, марказнинг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

    Патент олишда зарур бўлган рус тили имтиҳонини мамлакатимиздаги "Сахарова"нинг филиалида йўлга қўйиш бўйича механизм Россия томони билан ҳамкорликда ишлаб чиқиладиган бўлди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech