Рустам Шоабдураҳмонов “Очиқ эшиклар куни”га ташриф буюрди

    Рустам Шоабдураҳмонов қиличбозлик бўйича ўтказилаётган “Очиқ эшиклар куни”га ташриф буюрди.

    Қиличбозлик бўйича “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтмоқда. “Кучилар турнири” мусобақаси доирасида ташкил қилинаётган ушбу тадбирда бугун рапира усталари баҳс олиб боришаётган бўлса, тадбир мавзуси ҳам қиличбозликнинг ушбу йўналишига бағишланди.

    Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг ўринбосари Шерзод Ташматов ушбу тадбирни кузатиш ва спортчилар билан учрашиш учун турнир ўтказилаётган залга ташриф буюришди.

    МОҚ раиси учрашув давомида “Очиқ эшиклар куни”га ташриф буюрган меҳмонларга ўз ташаккурини изҳор қилиб ўтди. Шунингдек, мусобақа доирасида спортчилар ва мураббийлар билан учрашди.

    Унда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Бош котиби Гулнора Саидова ҳамда сабля бўйича 3 карра Олимпиада чемпиони, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Владимир Назлимов ҳам иштирок этиб, ушбу спорт турини юртимизда янада ривожлантириш, терма жамоамиз спортчиларини янги мавсумга тайёрлаш масалалари бўйича суҳбатлашишди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates