“Польша Европада ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини сотиб оладиган асосий мамлакатлардан бири эканлигини кўпчилик билмаса керак, — дейилади материалда. — Европа Иттифоқи давлатларидан ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари экспортининг ярмидан кўпи Польша ҳиссасига тўғри келади”.
Нашрда Польша Ўзбекистондан асосан ип-калава, матолар ҳамда сочиқ ва чойшаб каби тайёр маҳсулотларни сотиб олиши таъкидланган.
“Биз ҳар йили Польшага умумий қиймати 67,5 миллион долларга тенг бўлган турли тўқимачилик маҳсулотларини сотамиз”, – дея Ўзбекистон элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев фикрларидан иқтибос келтирган портал.
Маълум қилинишича, 21-23 ноябрь кунлари Польшада бўлиб ўтган “Fast Textile 2023» 9-халқаро тўқимачилик ярмаркасида Ўзбекистоннинг йирик компаниялари қатнашди.
“Кўргазмада ташкил этилган Ўзбекистон миллий стенд маҳаллий ва хорижий соҳа мутахассисларда катта қизиқиш уйғотди. Ярмаркада “Crystal Color Textile”, “Osiyo Home”, “Group Impex Textile”, “Mt International”, “Mairin”, “Jizzakh Textile”, “UZ Tex”, “Hamza Expo Art Textile”, “Azia Ташкент Textile”, “Ahsan Apparel”, “Quva Textile (Uzcotton)”, “Great Kokand”, “Samarkand Euro Asia Textile”, “Merganteks”, “Bobur XBK”, “Margʼilon Umar Teks”, “Elladats”, “Orange Textile Profi”, “Ever White Grupa”, “Oltin Mato” ва “Urganch Bahmal” каби ўзбек компаниялар ўз маҳсулотларини тақдим этди”, — деб таъкидланган материалда.
Материалда, шунингдек, уч кун давом этган “Fast Textile 2023» ярмаркаси доирасида Ўзбекистон компаниялари билан умумий қиймати 30 миллион доллардан ортиқ шартномалар тузилгани хабар қилинган.
“Ўзбекистон элчихонасида ташкил этилган тақдимот чоғида эса “Targi Kielce S.A.» компанияси ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ўртасида 2024 йил 7-9 май кунлари Польшанинг Кальце шаҳрида ўтадиган “My TexStyle” тўқимачилик ярмаркасида иштирок этиш бўйича келишув имзоланди. Кўргазмада, шунингдек, Ўзбекистон вакилларидан ташқари Туркия, Хитой, Бангладеш ва Польша компаниялари қатнашиши режалаштирилган”, — деб ёзган “Rynek inwestycji”. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар беради.