Садир Жапаров 2026 йилгача давлат хизматчиларининг маошларини оширишни тақиқлади

    Қирғизистон Президенти Садир Жапаров давлат хизматчиларининг маошларини оширишга 2026 йилгача мораторий киритди.

    Бу ҳақда давлат расмий газетаси “Эркин-Тоо” хабар бермоқда.

    Қайд этилишича, бундай қарор давлат бюджети харажатларини оптималлаштириш мақсадида қабул қилинди.

    Шунингдек, давлат органларининг штатларини кенгайтиришга ҳам тақиқ жорий этилди.

    Бироқ, алоҳида ҳолатларда Президентнинг алоҳида қарори билан ходимларнинг иш ҳақи миқдори, шунингдек, штат таркибини ўзгартириш мумкинлиги ҳам назарда тутилган, деб хабар беради vesti.kg.


    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates