“Tashkent tech” техника университетини ташкил этиш бўйича Ташкилий қўмита йиғилиши бўлиб ўтди

    Таълим 7 май 2025 667

    Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева бошчилигида янги “Tashkent tech” техника университетини ташкил этиш бўйича Ташкилий қўмита йиғилиши ўтказилди

    Ёшлар ўртасида техник таълимнинг нуфузини оширишга қаратилган ушбу кенг кўламли лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига мувофиқ амалга оширилмоқда.

    “Tashkent tech” Тошкент давлат техника университети негизида “Boston Consulting Group” кўмагида босқичма-босқич ишга туширилади. Ушбу лойиҳа жаҳоннинг илғор амалиётларини саноат ва инновацион ривожланишимиз эҳтиёжларига мослаштирган ҳолда интеграция қилиш имконини беради.

    Стратегик вазифамиз юксак халқаро стандартларга мос янги авлод университетини яратишдир. Биз замонавий меҳнат бозорининг энг юқори талабларига жавоб берадиган муҳандислар етишиб чиқадиган экотизимни шакллантирамиз. “Tashkent tech” шунчаки олий ўқув юрти эмас, балки Ўзбекистоннинг технологик суверенитети ва барқарор индустриал ўсишининг ҳаракатлантирувчи кучига айланади, деб ишонаман, — деб ёзади Саида Мирзиёева ўзининг Телеграм каналида.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates