Бу ҳақда Президент маслаҳатчиси ўзининг телеграм каналида маълум қилди.
"Бугун Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин билан учрашдик.
Икки томонлама муносабатларнинг бир қатор муҳим йўналишларини, жумладан, иқтисодиёт, маданият, таълим, меҳнат миграцияси борасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларни муҳокама қилдик.
Шунингдек, ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтиришга қаратилган яқин мулоқотни бундан буён ҳам ривожлантиришга келишиб олдик" дейди Саида Мирзиёева.