Саида Мирзиёева Осакадаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги Ўзбекистон павильонида бўлди

    Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Осакадаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги “Билимлар боғи: келажак жамияти лабораторияси“ деб номланган Ўзбекистон павильонида бўлди.

    Ушбу лойиҳа менга жуда қадрли, чунки концепцияни ишлаб чиқишнинг дастлабки босқичлариданоқ унда иштирок этиш бахтига муяссар бўлдим. Ўшанда мен Ўзбекистонда кечаётган чуқур жараёнларни — инновациялар ва анъаналар ўртасидаги уйғунликни, келажакка интилиш ва абадий қадриятларга ҳурматни акс эттирувчи макон яратиш ғоясини таклиф қилгандим, — деб ёзади Президент ёрдамчси ўзининг Телеграм каналида.

    Илҳом манбаи сифатида Хивада жойлашган 213 та ноёб устунли жоме масжиди ҳамда Бухоронинг ложувард кошинлари танланган ва айнан шулар павильоннинг меъморий ва мазмуний асосини ташкил этмоқда.

    Павильон жамиятимиз каби маданиятлар, тиллар ва тарихий воқеалар хилма-хиллигидир. Ўтмиш ва келажакни боғловчи кўприк бўлиб, дунё Ўзбекистоннинг бугунини чуқурроқ англашига хизмат қилади.
    Халқаро ҳамкорларимизга кўрсатган ёрдами ва ишончи учун миннатдорлик билдираман. Биргаликдаги маданий ташаббуслар ва ўзаро мулоқот юртимиз учун янги имкониятлар ва эътироф олиб келишига ишонаман, — дейди Саида Мирзиёева.
    No date selected
    июн, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates