Салоҳиятли кадрлар резервига киритилган номзодлар стажировка ўтади

    Таълим 23 март 2023 1208

    Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Салоҳиятли кадрлар резерви учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармаларида 2 ҳафта давом этадиган стажировка ташкил этилди.

    Стажировкага резерв учун 754 нафар ҳоким ёрдамчилари, 196 нафар ёшлар етакчилари ва 50 нафар хотин-қизлар фаоллари саралаб олинди.

    Даставвал номзодлар бир йилга мўлжалланган «Шахсий ривожланиш режаси»ни ишлаб чиқди, «Давлат фуқаролик хизматчилари учун махсус масофавий малака ошириш курси»да турли соҳалар бўйича билим ва кўникмаларини оширди.

    Мақсад – номзодларнинг билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш ҳамда амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш, ўзларининг хизмат вазифаларини самарали амалга ошириш учун касбий малака ва бошқарув маҳоратини оширишдан иборат.

    Агентликнинг ҳудудий филиаллари ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан стажировка ўташ графиклари ишлаб чиқилди.

    Номзодлар 2 ҳафта давомида ўзлари бириктирилган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, республика давлат бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмалари (департамент, бошқарма, бўлим) раҳбарлари ёки уларнинг биринчи ўринбосарлари назорати остида ташкилот ва унинг фаолияти билан яқиндан танишиш, иш жараёнларида фаол иштирок этиш, ташкилотнинг тегишли ҳужжатлари ва материаллари билан ишлаш имкониятига эга бўлдилар.

    Номзодларни баҳолашда уларнинг меҳнатсеварлиги, интизомлилиги, масъулиятлилиги, билим даражаси, лидерлик хислатлари, касбий профессионализми, одоби ва муомала маданиятига алоҳида эътибор қаратилди.

    Салоҳиятли кадрлар резервига киритилган номзодларнинг «Шахсий ривожланиш режаси»нинг бажарилиши, масофавий малака ошириш курси, ташкил этилган ўқув курси ҳамда амалиётни ўташ натижалари Агентликнинг махсус электрон платформаси (zaxira.argos.uz) орқали шакллантирилиб борилади. Номзодларнинг натижалари асосида уларнинг рейтинги юритилади. Рейтинг кўрсаткичлари бўйича «олтин», «кумуш» ва «бронза» захираларига ажратилади.

    «Олтин» захирага киритилган номзодларни бир ой муддатда хорижий стажировкага юбориш ва раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш кўзда тутилган.

    Дилшод Сайидахмедов,

    Давлат хизматини ривожлантириш

    агентлиги масъул ходими.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates