Тантанали маросимда cўзга чиққанлар кимё йўналиши бўйича Нобел мукофоти лауреати, АҚШнинг Шимолий Каролина университети профессори Азиз Санжарнинг нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё илм-фани ривожига қўшаётган ҳиссасини алоҳида эътироф этиб, мазкур унтверситетда таҳсил олаётган талабалардан, албатта, унинг издошлари чиқишига ишонч билдиришди.
Йиғилганлар лабораториядаги имкониятлар, талабалар амалиёти учун келтирилган жиҳозлар билан танишди.
Шунингдек, профессор Азиз Санжар университет талабалари билан мулоқот қилиб, илм-фаннинг ҳаётидаги ўрни, Ўзбекистон таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Суҳбат давомида олим ёшларга ҳаётий тавсияларини ҳам берди.
«Муваффақият Нобел мукофотини олиш эмас, балки Ватанингизга, халқингизга ва инсониятга хизматда бўлишдир. Хоҳ оддий бир касб эгаси, хоҳ Нобел лауреати бўлинг — ўз вазифангизни мукаммал бажарсангиз, халқингиз сиздан рози бўлса, чинакам мукофот шудир!» -дейди у.