Самарқанд вилоятида 7 минг гектардан ортиқ майдон аукционга қўйилмоқда

    Бугунги кунда майдони 645,63 гектар бўлган 2 625 та лотлар e-auksion.uz савдо майдончасига жойлаштирилди.

    Президентимизнинг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Самарқанд вилоятидаги бўш турган ер майдонлари e-ijara.uz тизими орқали аукционга жойлаштирилди.

    Бу ҳақда вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

    Давлат кадастрлари палатаси томонидан майдони 6 113,07 гектар бўлган 525 та; “Ўздаверлойиҳа" институти томонидан майдони 1 223,72 гектар бўлган 3 211 лотлар тайёрланди.

    Бугунги кунда майдони 645,63 гектар бўлган 2 625 та лотлар e-auksion.uz савдо майдончасига жойлаштирилди.

    Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага беришда ўз томорқасида мева-сабзавотчилик, полиз маҳсулотларини етиштириш ва узумчиликда яхши натижаларга эришган, ушбу соҳалардан бирида таянч мутахассисликка эга бўлган фуқароларга, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга алоҳида устуворлик берилади, деб ёзади zarnews.uz.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates