Самарқандда 3 киши ис газидан заҳарланиб вафот этгани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    Хавфсизлик 25 октябр 2023 1232

    Жорий йилнинг 15 октябрь куни Самарқанд вилояти Оқдарё тумани "Тараққиёт" маҳалласидаги хонадонлардан бирида 3 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди.

    Аниқланишича, кечки соат 16-17:00 атрофида хонадонда ис газидан заҳарланиш ҳолати юз берган. Вафот этганларнинг энг кичиги 4 ёш атрофида бўлган.

    Қўшни аёлнинг айтишича, улар кўчиб кетган, шанба–якшанба куни келиб, уйларини тозалаб, хабар олиб кетарди.

    «Мен келаётганимда ўғли дод-вой қилиб, бақирди. Биз кирганимизда хонани газ қоплаган, ҳамма ўлиб бўлган эди», — дейди у.

    Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилётган эди.

    Бош прокуратуранинг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан тегишли модда билан жиноят иши қўзғатилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates