Самарқандда Америкага юбориш учун 40 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланди

    Даставвал Европага, сўнгра Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилган.

    Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1987 й.т., муқаддам судланган шахс Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг ишончига кириб, у ва унинг турмуш ўртоғини ўзининг танишлари ёрдамида даставвал Европага, сўнгра Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилиб, эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилади.

    Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, мазкур шахс олдиндан 12 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида у аввал ҳам мўмайгина пул эвазига бир нечта фуқарони Қўшма Штатларга ноқонуний юборганлиги маълум бўлди.

    Ҳозирда ушбу фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates