Вилоят ИИБ матбуот котиби Жаҳонгир Сагдуллаевнинг маълум қилишича, ушбу хабарлар асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ.
Фуқаролардан ваҳима ва саросимага тушмасликларини ҳамда ишончсиз, текширилмаган маълумотларни тарқатмасликлари сўралди.
Видеодаги ҳолат 2024 йил 13 май куни соат 21:00лар атрофида Жомбой тумани Қўлбости маҳалласида содир бўлган.
Тошкент вилояти Чиноз туманида яшовчи фуқаро С.А. ижтимоий тармоқлар орқали танишган аёлнинг Жомбой тумани Қўлбости маҳалласидаги яшаш уйига келган вақтида аёлнинг яқинлари уни ушлаб олиб, уриб тан жароҳати етказган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жомбой тумани ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.