Самарқандда ўтказилган талабалар конференциясида Нобел Мукофоти совриндори чиқиш қилди

    Мамлакатимиз бўйлаб «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик» шиори остида ёшлар фестиваллари, форумлар ва конференциялар бўлиб ўтмоқда.

    Худди шунга ўхшаган ижодкор ёшлар форуми июнь ойида Самарқанд шаҳрида «Shaping the Science»(Илм-фанни ёшлар онгида қайта шакллантириш) шиори остида ташкил этилди. Конференциянинг очилиш маросимида Нобел Мукофоти совриндори Геролд Вермус кириш сўзи билан қатнашди ва конференция иштирокчиларга омад тилади.

    Шунингдек, Г.Вермус ҳозирги кунда мамлакатимиз илмий салоҳиятини янги босқичга олиб чиқиш айнан ёш авлоднинг қўлида эканини таъкидлади.

    «Ҳозирги кунда мамлакатимиз ёшларининг STEM, яъни илм-фан, техника, инженерия ва тиббиёт соҳаларида ўз билимларини ошириши, жаҳон стандартларига мос келувчи таълим дастурларини ўрганиши борасида кўплар имкониятлар мавжуд. Бугунги «Shaping the Science»(Илм-фанни ёшлар онгида қайта шакллантириш) шиори остида ташкил этилган конференция ёшларимиз ўз лойиҳаларини тақдим этишлари ва маҳаллий ҳамда хорижий ОТМларда таҳсил олаётган ўртоқлари билан фикр алмашиши учун платформа бўлиб хизмат қилади», – дейди конференция ташкилотчиларидан бири, Ўзбекистондаги биринчи DELTA димпломини қўлга киритган Муҳаммадхон Солиев.

    Конференция ишида маҳаллий ва хорижий олийгоҳларнинг 20дан зиёд профессор-ўқитувчилари, жаҳоннинг 10дан зиёд нуфузли университет талабалари иштирок этди ва тенгдошларига маҳорат дарслари ташкил этишди.

    Шунингдек, конференция давомида 14 ёшли Маҳмуд Хамраев ва Саидафзал Шукров томонидан яратилган, сунъий интеллект асосида бошқариладиган «Robo Arm» лойиҳаси тақдимоти конференция иштиркочилари томонидан юқори баҳоланди.

    Конференция сўнгида маҳаллий олийгоҳ талабалари, Johns Hopkins, Cornell University, New York University (AQSh), Hong-Kong University (Xitoy) va Constructor University (Germaniya) талабалари билан давра суҳбати ташкил этишди ва ҳозирги кунда турли мамлакатларда таълим тизими қандай йўлга қўйилганини муҳокама қилишди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates