Самарқандда "Labo" 9 ёшли болани уриб юборди

    Самарқандда "Labo" ҳайдовчиси йўлнинг қатнов қисмида велосипед бошқариб келаётган болани уриб юборди.

    Бу ҳақда Самарқанд вилояти ЙҲХБ хабар берди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 23 июль куни соат 14:00лар атрофида Самарқанд шаҳарининг "Саховат" МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлида "Labo" русумли автомашинасини бошқариб бораётган ҳайдовчи велосипедда ҳаракатланиб келаётган 9 ёшли болани уриб кетган.

    Ҳодиса оқибатида бола оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди. Шифокорларнинг тиббий ёрдамларига қарамасдан бола шифохонада вафот этди.

    ИИБ ходимининг сўзларига кўра, ЙТҲ вояга етмаган велосипедчи қаровсиз кўчага чиққани ва ҳайдовчининг эътиборсизлиги оқибатида содир бўлган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates