Тадбирга Оқдарё туманида яшаб, фаолият олиб бораётган ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ойгул Маматова ҳамда “Тадбиркор ва фермер аёллар уюшмаси” раиси Фароғат Шариповалар иштирок этди.
Иштирокчилар тадбир муносабати билан барча қишлоқ аёлларини самимий қутлаб, қишлоқ аёли бўлатуриб тинимсиз меҳнат ва ташаббускорлик ортидан давлат мукофотларини қўлга киритганликлари, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганликлари, эл эътирофидаги инсон бўлганликлари ҳақида сўзлаб берди.
Шунингдек, тадбир муносабати билан бадиий кеча ташкил қилинди. Унда иқтидорли шоира талабалар ўзларининг қишлоқ аёлларига бағишланган шеърларини ўқиб йиғилганларга кўтаринкилик бағишлашди.
Тадбир якунида бир қатор фидоий ва ташаббускор талабалар муносиб тақдирланди.
Ҳамкорлик материали