«Гожжи» ўсимлиги «Итузумдошлар» оиласига кирувчи мазкур нав Ўзбекистонда илк бор наманганлик олимлар томонидан маҳаллийлаштирилди.
Сал кам 2 минг йиллик тарихга эга «Гожжи» ўсимлиги дастлаб Хитойда ўта ноёб доривор гиёҳ сифатида тарқалган. Наманган муҳандислик-технология институтининг бир гуруҳ тадқиқотчилари Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Авазбек Мерганов бошчилигида ушбу лойиҳага қўл урганди.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан грант лойиҳа сифатида 760 миллион сўм маблағ билан молиялаштирилган. Лойиҳа муаллифининг таъкидлашича ушбу доривор ўсимлик узоқ йиллик ҳисобланади. Мевасининг таркибида инсон саломатлиги учун фойдали бўлган бир қатор моддалар борлиги янада аҳамиятлидир.