Хўжалик томонидан 220 тонна сиғимга эга мембрана ҳовуз бунёд этилиб, томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилинмоқда.
“Бу ишни бошлашдан олдин синов тариқасида 4 гектар ерга сувсизликка бардошли кўчатлар етиштирдик. Кўзлаган натижага эришганимиздан сўнг фаолиятимизни кенгайтирдик. Ҳозирда боғ қатор ораларига зиғир, кунжут ва буғдой ҳам экканмиз”, — дейди фермер хўжалиги раҳбари Тошмирзо Ёров.