«Sura General Investments» хорижий корхонаси Янгиқўрғонда интенсив боғ барпо этади

    Агросектор 17 июл 2021 2451

    Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов «Sura General Investments» масъулияти чекланган жамиятининг янги лойиҳалари билан келган инвесторларини қабул қилди.

    Унда инвесторлар томонидан қўшимча 358 гектар ер майдонида умумий қиймати 6,0 миллион долларлик интенсив боғ ташкил этиш лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

    Наманган вилоятининг тоғли Косонсой, Чортоқ, Янгиқўрғон туманларида замонавий боғ ва токзорлар ташкил этиляпти.

    Улардан бири — Янгиқўрғондаги «Sura General Investments» масъулияти чекланган жамиятининг боғи. Бу ер илгари суғорилмас, шу сабабли ундан унумли фойдаланилмай келганди. Бирлашган Араб Амирликларининг 3 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияси ҳисобига 103 гектар майдонда интенсив боғ барпо этилди, деб хабар беради Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates